Янгиликлар

UZEX Global фаолияти, халқаро ҳамкорлик, тадбирлар ва бозор тенденциялари ҳақидаги сўнгги маълумотлар.

Компания янгиликлари

UZEX GLOBAL фьючерс савдолари бўйича дастлабки ўқув курсини ташкил этди

UZEX GLOBAL «Фьючерс савдолари: асослардан амалиётгача» мавзусида биринчи ўқув курсини ташкил этди. Ўқув дастури ўз ичига фьючерс савдоларининг асослари, бозорнинг ишлаш механизми, нархлар динамикасини таҳлил қилиш, нарх хатарларини хеджирлаш воситалари ҳамда Nova 2.0 савдо платформасида ишлашга бағишланган бешта тематик йўналишни қамраб олди.

Компания янгиликлари

Ўзбекистонда илк бор маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар деривативлари биржаларида ўтказиладиган фьючерс савдоларида иштирок этиш тартиби тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг «Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари биржалари савдоларида иштирок этиши устидан назоратни таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 82-сон қарори ижроси доирасида қабул қилиниб, 2026 йил 23 октябрда Адлия вазирлигида 3961-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Компания янгиликлари

Ўзбекистонда илк бор UZEX бизнес учун халқаро деривативлар бозорларида иштирок этиш имкониятини яратди

2026 йил 17 сентябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 82-сон “Нархлар ўзгарувчанлиги даврида молиявий хатарлардан самарали ҳимояланишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ (UZEX) ҳамда халқаро инвестиция гуруҳи Phillip Capital (Сингапур) томонидан ташкил этилган UZEX GLOBAL қўшма корхонасининг расмий ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда давлат органлари, маҳаллий биржа ва тижорат банклари, тартибга солувчи ташкилотлар, йирик корхоналар ва ишбилармон доиралар вакиллари, шунингдек, етакчи халқаро дериватив биржалари ва молиявий институтларнинг раҳбарлари ҳамда экспертлари иштирок этди.

Компания янгиликлари

UZEX ва CME Group раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) Бошқарув раиси Асадулла Қаюмов ва Чикаго товар биржаси гуруҳи (CME Group)нинг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича Бошқарувчи директори Рассел Битти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Компания янгиликлари

UZEX ва ICE ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

2026 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) Бошқарув раиси Асадулла Қаюмов ва Интерконтиненталь биржа (ICE)нинг Осиё-Тинч океани минтақаси (APAC) бўйича директори Мария Леванти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Компания янгиликлари

UZEX ва Phillip Capital раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди

2026 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) Бошқарув раиси Асадулла Қаюмов ва Phillip Capital халқаро инвестиция компанияси Бошқарув раиси Лим Хуа Мин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Компания янгиликлари

CME Group UZEX учун фьючерс савдолари мавзусида халқаро вебинарни бошлади

Чикаго товар биржаси (CME Group) Phillip Capital халқаро инвестиция компанияси билан ҳамкорликда 18–19 август кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) учун фьючерс бозорлари, нарх таваккалчиликларини бошқариш ва хеджирлаш механизмларига бағишланган халқаро ўқув вебинарларини ўтказмоқда.

Компания янгиликлари

CME Group фьючерслари бўйича ўқув вебинарининг иккинчи куни ўтказилди

CME Group, UZEX ва Phillip Capital ҳамкорлигида ташкил этилган “CME Group фьючерслари орқали товарлар бўйича хеджлаш” мавзусидаги халқаро ўқув вебинарининг иккинчи куни 19 август куни онлайн форматда ўтказилди.

Компания янгиликлари

АҚШ экспертлари Ўзбекистон товар брокерларини жаҳон даражасига олиб чиқмоқда

25 июнь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX)да АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан ҳамкорликда фьючерс савдосини ривожлантириш ва товар бозорларида нарх хавфларини бошқаришнинг замонавий механизмларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Компания янгиликлари

Бош саҳифа Матбуот-маркази Янгиликлар UZEXда CLDP (АҚШ) дастури билан ҳамкорликда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида деривативлар бозорини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга бағишланган амалий семинар бошланди. Тадбир АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Компания янгиликлари

UZEX ва Phillip Securities ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

V Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2026) доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) раҳбарияти Phillip Capital халқаро молиявий гуруҳи таркибига кирувчи Phillip Securities делегацияси билан учрашув ўтказди.

Компания янгиликлари

Спот савдодан глобал деривативларга: ЎзРТХБ ва Phillip Capital Ўзбекистонда фьючерс савдосини амалий жорий этиш босқичини бошлади

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Сингапурнинг Phillip Capital компанияси ўртасида фьючерс савдосини ривожлантириш, замонавий товар дериватив инструментларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистоннинг биржа инфратузилмасини жаҳон товар бозорлари билан интеграция қилишга қаратилган Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

UZEX Global’га қўшилинг:ҳамжамиятимиз аъзосига айланинг

  • Facebook
  • LinkedIn
  • X (Twitter)
  • YouTube
  • Telegram
  • Instagram